Таровехдаги расмли сув идишлари

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бизда таровехда ҳар бир намозхонларга " Family" деган газсиз сувлар тарқатилади. Идишида 4 нафар одамлар расми яъни оила тасвирланган. Расмли жойдан фаришталар қочади, идишлар эса намоз вақти ҳар бир кишининг ёнида туради. Бунинг ҳукми нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Улар жуда кичкини бўлиб кўзга кўринмайдиганлардан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:05 | Савол-жавоблар | 149 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar