Операция учун йиғилган пулдан закот

Ассалому алайкум! Бир дўстимизни жарроҳлик операцияси учун 15.000 $ керак. Унинг ўзида 3.000$ пули бор. Дўстимиз шу пулидан закот бериши керакми ва биз операцияга етмаган пулини у дўстимизга закот тариқасида берсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 3.000дан бериши шарт. Шу ҳолатида закотингизни беришингиз жоиз эмас. Бирортасидан қарз олса сўнг сизлар уни қарзини закотингиздан тўласангизлар бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:12 | Савол-жавоблар | 150 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar