Закотни рамазон ойидан кейин бериш

Ассалому алайкум! Бир талаба закот олишга ҳақли. Мен унга рамазон ойининг ичида закот бермоқчи бўлдим. У талаба шу закотни сентябр ойида ўқишига тўлов қилиб беришимни сўради. Закот бериш ниятини рамазон ойида қилиб, уни закот олувчи ҳам ушбу ойда қабул қилса, закотнинг суммасини сентябр ойида ўқишининг контрактига ўтказиб берса бўладими ёки рамазон ойида берилиши шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ажратиб қўйсангиз, ишлатмасангиз имкониятингиз бўлганда эгасига етказасиз. Талаба қарз бўлганидан кейин сизга мени қарзимни тўлаб қўйинг деса сиз пулни ўтказиб берсангиз адо бўлади. Ўзига мулк қилиб берганингиздан кейин ўзи ўтказиб олса афзалроқ бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:12 | Савол-жавоблар | 157 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar