Қарзни закот деб кечиш

Ассалому Алайкум ҳурматли устозлар! Авваламбор кириб келган Рóзайи Рамазон ойи билан табриклайман. Қилаётган совобли ишларингизни Оллоҳим баракасини берсин. Саволим шундан иборат эди: мандан бир танишим 2 кунда қайтариб бериш шарти билан пул қарз олган эди. Орадан 3-4 ой отаётган бўлса ҳам қайтаролгани йўқ ҳозиргача. Шу пулни ман унга Рамазонда бериладиган закот ҳисобидан берсам яни ўша қарзни ундан кечсам Закот ўрнига ўтадими? Закотни ҳисоблашда асосан нималарга этибор беришим керак? Жавобларингиз учун олдиндан коттакон раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Кечиш билан закот адо бўлмайди.
Савол: Қарзга берилган маблағни закот ўрнига ҳисоблаш мумкинми?
Жавоб: Мумкин эмас. Чунки, закотнинг адо бўлиш шарти закотни бераётган вақтида закот эканлигини ният қилишдир. Лекин, фақир қарздорга қарз бергувчи закотини мулк қилиб бериб, сўнгра ундан қарзини қайтариб олса бўлади. Аммо, қарздор бой бўлса, бундай қилиш дуруст эмас. وَحِيلَةُ الْجَوَازِ أَنْ يُعْطِيَ مَدْيُونَهُ الْفَقِيرَ زَكَاتَهُ ثُمَّ يَأْخُذَهَا عَنْ دَيْنِهِ  “Закотни қарздан адо бўлиш йўли, ҳақдор фақир қарздорга закотини бериб, сўнг уни қарзи эвазига қайтариб олишидир”. (Раддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:20 | Савол-жавоблар | 154 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar