Маст йўловчининг пули

Ассалому алайкум! Мен кўчада таксис бўлиб ишлайман. Бундан 2 ойча аввал мени бир маст киши тўхтатди, чамаси 6-7 км атрофида юриб, менга пул берди. Мен пулга қарамасдан мошинага қўйдим. Уйга келиб қарасам берган пули 100$ экан. Ташлаган жойимга бориб қидирдим тополмадм. У пулни нима қилишни билмасдан масжидга китоб, жойномозлар олиб бориб ўша кишини номидан эхсон қилиб юбордим. Агарда у кишини кейинчалик кўриб қолсам у пулни у кишига қайтаришим керек бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Албатта эгасига беришингиз керак. Аслида ундай қилмаслигингиз керак эди. Чунки масжид кир пуллардан пок бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий нозил бўлишидан аввал Каъбани сел олиб, деворлари ёрилиб кетди. Шунда Қурайш маслаҳат қилиб уни бузиб қайта қуришга келишишди. Масжид қурилишида фақат покиза пул ишлатилишни шарт қилинди. Маблағ Каъбани аслий ҳолида қуришга етмади. Шунинг учун Каъбанинг ёнидан бир қисми ажраб қолди. Ҳозирги кунда у жойни Хатийм деб номланиб, пастроқ қилиб девор уриб қўйилган. Бошқа масжидларнинг ҳам ҳукми шундай. Унга ҳаром нарсаларнинг савдосидан келган, зинодан топилган, пора, қиморлардан топилган, фолдинлик каби ҳаром ишлардан топилган, шунингдек кўчаларда тушиб қолган пулдан ҳам аралаштириш мутлақо жоиз эмас. Фуқаҳолар бундай масжидда намоз ўқиш макруҳ деганлар. У макруҳдан мурод макруҳи таҳримий ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:22 | Савол-жавоблар | 173 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar