Мени пуштимдан бўлмаган қизим номаҳрамми?
Ассалому алайкум! Мени пуштимдан бўлмаган 10 яшар қизим бор. Онасига уйланганимда қизим кичкина эди. Мен шу қизимга ақиқа қилиб берганман, мени ўз дадаси деб ўйлайди ва мени қучоқлаб эркалангиси келади, хозирги кунда онаси билан бирга яшамаймиз, жавобини берганман. Мен хам қизимга мехрим тушган, бағримга босгим келади. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади, менга номахрам хисобланадими қизим, мен бағримга босиб эркалашим жоизми? Қандай йўл тутай? Қизимни жуда қаттиқ яхши кўраман. Жавобингиз учун катта раҳмат, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Онасига уйланганингиз учун сизга никоҳи абадий ҳаром ҳисобланади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръон каримда “Уйланиб яқинлик қилган аёлларингизнинг (бошқа эрдан кўрган) қизларига уйланишингиз ҳалол бўлмайди” деган. Онаси билан ажрашганингиздан кейин сизга бегона бўлади. Худди ажрашган хотинингизни онаси хотин билан ажрагшанингиздан кейин сизга бегона бўлгани каби. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:28 | Савол-жавоблар | 161 | Турли саволлар