ОИТС касали бўлган одам рўза тутиши

Ассалому алайкум! Мен оитс касалига чалинганман. Бундай беморларга рўза тутиш мумкин эмас экан. Тез-тез ва оз-оздан овқатланиб юриш керак экан. Очлик иммунтетни тушириб юборар экан. Ҳозирда аҳволим жуда беҳолман. Мен қандай йўл тутай? Рўзани тутиб кўрайми? Агар қийналсам кун ора тутсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Тутишга қодир бўлсангиз тутиб кўринг, агар қийналсангиз очиб юбораверасиз. Қолдирган рўзаларингизни рўйхатини тузиб қўйсангиз қишнинг қисқа кунларида қазосини тутиб берасиз. Агар ўшанга ҳам қодир бўлмасангиз фидясини берасиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:30 | Савол-жавоблар | 150 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar