Фирибгар усталар

Ассалому алайкум! Мен ёш устаман, ўзим ҳали тўлиқ иш олмаганман. Бизни бошлиғимиз яъни катта уста ишни олиб, савдолашади, ишни бошлаймиз, у киши бизга ойлик беради ва биз билан бирга ишлайди. Ишни етарлича сифатли бажармайди. Билатуриб нотўғри бўлса ҳам шу ҳолича қилиб кетаверади. У киши билан биринчи марта ишлашим, мени устозларим бошқа усталар. Ҳозирги ишимизда айтганимдек ишни етарлича сифатли қилмади, уйни эгасига қилиб бераман деган ишни бир қисмини қилиб бермади, бундан ташқари ижарага анжом олган уни пулини айтилган вақтда бермаган, иш охирлашаверганда телефонини ўчириб, йўқолиб қолаверди, онда-сонда бир келарди. Бир томондан уйни эгаси норози, бир томондан анжомни эгаси ҳам. Уста гўёки яширинча келиб кетарди, менга бу ёқмади, уйни эгаси ва ижарачи мени кўз олдимда зулм кўраётгандек туйиларди. Уста ёлғончи эди. Мен ҳам ундан пулимни ололмайманми деб қўрқардим. Гапни чўзганим учун узур, батафсилроқ маълумот бермасам сизлар аниқ жавоб беришга қийналасизлар эди. Саволим қуйдагича: мен уйни эгасига ва анжомни эгасига устамиз ҳақида ҳабар берсам(келди-кетди дегандек), яъни уларни учраштириш учун. Мен нотўғри иш қилган бўламанми? Мен қандай йўл тутай? Агар устага ён берсам бу томонда мазлумлар бор, бу иккисига ёрдам берсам уста ғазабланади, мени сотаяпсанми дегандек.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзгаларнинг ҳаққи поймол бўлаётган ўринда ўша ҳақ эгаларига улар учун зарурий маълумотларни беришингиз жоиз. Бу жосусликка кирмайди. Валлоҳу аълам!

4 Сентабр 2022, 09:39 | Савол-жавоблар | 137 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar