Аёл эрига билдирмасдан ёрдам бериш

Ассалому алайкум! Қайни опамни эри билан юритадиган торт цехи бор. Бунда эри деярли иш қилмайди. Қайни опам эридан яшириб қайнонам касалликлари учун ёрдам тариқасида пул бериб турадилар. Бунга улар жуда муҳтож гарчи ўғиллари бўлса ҳам. Эрига айтсалар эрлари жуда ҳам бадхулқ. Яқинда менга либос совға қилдилар, буни ҳам эрларидан яшириб. Шу либос менга ҳалолми мен ундан фойдалансам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ўзи ишлаб топган пулини садақа қилишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:31 | Савол-жавоблар | 143 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar