Мулкида бўлмаган нарсани сотиш
Ассалому алайкум! Биз қурилиш моллари сотамиз. Бизда складимизда мол йўқ. Пул тикиб товар сотиб олиб складимизга қўймаймиз. Бозорда сотиладиган нарсаларни интернетга реклама бериб мижоз жалб қиламиз. Масалан бир мижоз телефон қилиб қизил краска борми сизларда дейди. Бизда йўқ бўлса хам бозорда бўлгани учун ха бор деймиз. Бозордаги танишдан краска хақида сўраб нархини билиб ўзимизни устамани қўйиб харидорга нарх берамиз харидорга нарх мақул келса шартнома тузамиз. Пулни банкдан ўтказади ва пул хисобимизга тушганидан кейин, бозордан краскани сотиб олиб келиб харидорга тақдим қиламиз. Хуллас бизда йўқ бўлган нарсага бозорда бошқа одамнинг дўконида турган нарсага нарх бериб харидордан олдиндан пул олиб пул ўтказганиздан сўнг бир икки кунда олиб кетасиз деймиз. Мижоз шунга рози бўлиб пул тўлайди, лекин у бизда товарни йўқлигини пул тушгандан кейин бозордан олиб келишимизни билмайди. Товар ўзида бор деб ўйлайди, сабаби биз бизда бўлмаса хам ха бор деб айтамиз. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизла. Бунай савдо мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сизни бу ишингиз ҳадисга зид. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ҳузурингда бўлмаган нарсани сотма” деганлар. Сиз “Ҳузуримизда йўқ бўлса ҳам топиб сизга етказиб берамиз” деб айтинг. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:32 | Савол-жавоблар | 151 | Долзарб саволлар