Қуёш чиқаётганда Қуръон ўқиш
Ассалому алайкум! Устозлар саволим ноўрин бўлса узр сурайман. Холамларни илтимослари билан шу саволим беряпман, излаш хизматидан топа олмадим. Саволим шуки, эрталаб бомдод намозини ўқиб бўлиб Қуръонни очиб хатм қилашши яхши кўрар эканлар то чарчагунларича ўқирканлар. Уларнинг қийноётган масла уч холатда намоз ўқиб бўлмаслигни билганлари учун қуёш чиқаётган бўлса хам Қуръонни ўқийвераман, бу хам ибодатку деб айтдилар. Зарари йўқмикан деб мандан сўрадилар. Манимча бўлаверса керак бу намоздан ташқри холатку, бу ҳукм фақат намозга тегишли бўлса керак дедимда, ман нотўғри фатво айтиб юборишдан қўрқиб сизларга муроажат қилдим. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Сиз тўғри айтгансиз, у фақат намозларга тегишли. عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَحَرَّوْا بِصَلَاتِكُمْ طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا، فَإِنَّهَا تَطْلُعُ بِقَرْنَيِ الشَّيْطَانِ. وَفِي رِوَايَةٍ: إِذَا طَلَعَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَرْتَفِعَ، وَإِذَا غَابَ حَاجِبُ الشَّمْسِ فَأَخِّرُوا الصَّلَاةَ حَتَّى تَغِيبَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади», дедилар».
Яна бир ривоятда:
«Қуёшнинг қоши чиқса, намозни у кўтарилиб бўлгунча кечга суринглар. Қуёшнинг қоши ботса, намозни у ботиб бўлгунча кечга суринглар», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «қуёшнинг қоши» иборасидан мурод, қуёш доирасининг бир тарафи – қошга ўхшаб эгилган жойи тушунилади.
Ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Қуёш чиқаётган вақтда намоз ўқимаслик.
2. Қуёш ботаётган вақтда намоз ўқимаслик.
3. Қуёшнинг бир тарафи чиқиб, кўринганидан ке¬йин у то тўлиқ кўтарилиб бўлгунча намоз ўқимай туриш.
4. Қуёшнинг бир тарафи ботганидан кейин то у тўлиқ ботиб бўлмагунча намоз ўқимай туриш.
5. Мазкур вақтларда намоз ўқиб бўлмаслигининг сабаби «Чунки у шайтоннинг шохлари орасидан чиқади» деган ибора билан баён қилинган.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«Ва кофирлар унга сажда қилурлар» жумласи зиёда келган.
Демак, қуёшпарастлар қуёшга у чиқаётган ва ботаётган пайтда сажда қилар эканлар. Шайтон эса ўша жойда туриб олиб, улар менга сажда қиляптилар, деб масхара қилар экан. Ана шу кофирларга ўхшамаслик учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни мазкур вақтларда намоз ўқишдан қайтарганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 04:35 | Савол-жавоблар | 257 | Қуръони карим