Қазо намозларни ўқийми ёки таровеҳ

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, 30 йиллик қазо намозим бор. 1 йилдан бери намоз ўқияпман. 6 ойдан бери қазо намозларимни 5 вақт намоз вақтида ҳам ва кечанинг оҳирида (яни ташаҳҳуд намози ўрнига бир кунлик қазо намозларимни ўқияпман). Бомдод намозини масжидга бориб ўқияпман. Эрталабдан кечгача ишдаман. Шу кун тартибида 5-6 соатдан кўп уйқуга вақт ажратиб бўлмаяпди. Мана рўза вақти ҳам келиб қолди. Рамазон ойида эса таровеҳ намозини масжидга бориб ўқиш керак. Савол: қазо намозларимни ўқийми ёки таровеҳ намозини? Маслаҳатингиз учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Иккисини ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:37 | Савол-жавоблар | 165 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar