Закотни болалар уйига бериш

Ассалому алайкум! Рамазон ойида болалар уйига озиқ-овқат махсулотларини обориб бериш закот ўрнига ўтадими? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ўтмайди. Закотни қўлга мулк қилиб бериш керак. Қолаверса болалар уйидаги ҳамма болалар ҳам етим-мискин бўлишмайди. Уларнинг баъзиларини ота-оналари бой бўлиб ташлаб кетишган бўлади. Бойнинг фарзандларига закот берилса адо бўлмайди. Уларга ҳадялар бериш керак.  Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:40 | Савол-жавоблар | 140 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar