Аёлларни намоздаги кийими

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. 3306-саволга жавоб берганингизда намозни узун кўйлакда адо этиш керак экан. Мен лозим(кенг) ва кўйлакда(тизза ёпилади) ўқир эдим. Энди намозларимни қайтадан ўқиб беришим шартми? Олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Авратингиз бекилган ҳолда ўқиган бўлсангиз қайта ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:43 | Савол-жавоблар | 149 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar