Мусофир юртда тамоланиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар сизларга бир нечта саволим бор: Мен Кореяда қурилишда ишлайман, шу кунларда намоз ўқишни бошлашни ният қилиб турибман. Хаво иссиқ кунларда бадан терлайди, ёқимсиз хид келади тахорат килиб кийимни алмаштириб ўқисам бўладими? 2). Бу ерда “Бисмиллаҳ” дем сўйилган гўштни топиш қийин. Ҳалол ошхоналар жуда кам. Қозон-товоқ ва бошқа жихозлари хам ҳалол эмас, чунки чўчқа гўшти хам пиширилади. У ерда товук, мол гўштларини еса бўладими? Умуман овқатланиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Шариатга мувофиқ сўйилмаган бўлса, ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:43 | Савол-жавоблар | 180 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar