Жума намозига бориш учун белгиланган ёш

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ илмларингизни зиёда қилсин. Саволим қуйидагича: муборак жума намозига кириш учун шариатимизда қандай ёш белгиланган? Қонунчилигимиздачи? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Шариат жуманинг вожиб бўлиши учун балоғат ёшини белгилаган. Балоғатга етганлик аломатлари Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши.
Қонун ҳар ким ўз динига тўла эътиқод қилиб амал қилишига рухсат берган. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:46 | Савол-жавоблар | 178 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar