Ғуслдаги ҳолат

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Киши ғусл қилаётган чоғида яъни бутун баданни ювиб бўлиб фақат буринни чайишликка келганда ел чиқса, киши бутун баданни қайтатдан чаядими ёки буринни чайиб тугаллаб қўяверадими? Аввалдан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Буринни ўзини чайиб тугатаверади. Лекин у ғусл билан намоз ўқилмайди. Намоз учун алоҳида янги таҳорат олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:03 | Савол-жавоблар | 137 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar