Оилавий закот

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, биз оилада, ота-онам, акам оиласи, синглим (хали турмушга чиқмаган) менинг оилам бирга турамиз. Бизнинг даромадларимиз бир жойда туради (ота онам ва синглимларники ўзлигида) шу ўртада йиғилган пуллардан закот берилади. Саволим: Шу бериладиган закотни кимнинг номидам берилади? 2). Агар бир кишининг номидан бўлса, қай тартибда? Олдиндан каттакон раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Савол: Оилавий жамғармаси ўртада бўлган ака-укалар қай тарзда закот берадилар?
Жавоб: Агар ўртада тўпланган маблағ ака-укаларга тақсим қилинса, ҳар бирига нисоб миқдорича маблағ тегса, уларнинг ҳар бирига закот вожиб бўлади. Мавжуд маблағнинг икки ярим фоизини закот қилиб берадилар. الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ عَلَى الْحُرِّ الْعَاقِلِ الْبَالِغِ الْمُسْلِمِ إذَا مَلَكَ نِصَابًا مِلْكًا تَامًّا وَحَالَ عَلَيْهِ الْحَوْل “Закот ҳур, оқил, болиғ мусулмон зиммасига вожиб бўлади. Агар нисобга тўлиқ эга бўлиб, бир йил айланган бўлса” (Ҳидоя). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:04 | Савол-жавоблар | 160 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar