Жвачка (сақич) ҳаромми?
Ассалому алайкум! Ўзимизга яқин бўлган илмли кишилардан сўради, бироқ хеч бири аниқ жавоб беришмади. Бир домла ўзининг маърўзасида : "жвачка (сақич) харом, унга чўчқани ёғи қўшилади"-деди. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом!Шариатимизда икки нарса асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсанинг шаръий йўл билан ҳалол қилингани собит бўлмагунича у ҳаромлигича қолади. Масалан, гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, уларнинг қони чиқиб кетмагани ва Аллоҳнинг исмларидан бирортаси зикр қилинмагани учун гўшти ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилгани аниқ бўлгачгина ҳалол деб ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсаларнинг бирор йўл билан ҳаром қилингани собит бўлмаса, улар ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:07 | Савол-жавоблар | 180 | Ҳалол ва ҳаром