Фаришта ва шайтон

Ассалому алайкум! Мен шу сайтдаги бир саволга жавобда ўқиган эдимки, инсонга фариштанинг ҳам, шайтоннинг ҳам лиммаси бўлар экан. Менда ҳам миямда худди иккита овоз бордай, бир яхшиликка буюради ва бошқаси ёмонликни истаб туради. Баъзан униси баъзан буниси ғолиб келади. 1) Шу овозлар фаришта ва шайтоннинг овозларими? 2) Агар шундай бўлса, Аллоҳ таоло ҳар бир одамга ёрдамчи фаришта тайин қилганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Ҳадисда шайтоннинг овози, васвасаси эканлиги очиқ-ойдин айтилиб турибдику. 2). Инсон улардан ҳимояланиши учун Қуръон ўқиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини вазифа қилиб олиш керак. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:48 | Савол-жавоблар | 157 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar