Бомдоддан сўнг кўришиш

Ассалому алайкум! Бу савол қайтарилаётганини биламан ва одобсизлик қилаётган бўлсам узр сўрайман. Бу саволнинг жавобини “Зикр аҳлидан сўранг” каналида илгари берилган жавоблардан топиб, отамга (ва масжид аҳлига) олиб борган эдим, улар шу фатво бўйича иш тутиб, бомдод намозидан сўнг масжиддан ташқарида (масжид ичида эмас) кўришиб, сўнг биргаликда дуо қилишни тўхтатдилар (алоҳида дуо ўқишади). Аммо “Яна бир аниқлик киритсак андишасизлик бўлмасмикин, аввало биз бомдодгача кўришмаган бўламиз, масжид ичида бўлмаймиз, даврада 80 ёшли чол ҳам, ҳеч тажрибасиз ёшгина йигитчалар ҳам бор, улар бошқа пайт ҳеч қачон шу ердагидек тенг бўлиб турмайдилар, ибрат бўлмасмикин, энди бироз файзимиз кетгандек бўлиб қолди” деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саломни кўпайтиринглар, икки мўмин кўришса кафтлари орасидан гуноҳлари тўкилади, салом ҳам садақадир, саломлашганда бир-бирига муҳаббати ортади каби маънодаги ҳадисларидан мисол келтирдилар. Гина-кудурат бўлса кўтариларди, динда бирлашганликларини ҳис қилгандек бўларди ёшларимиз ҳам дедилар. Улар масжиддан ташқарида кўришиб (бир-бирларини бағрига босиб) биргаликда дуо қилсалар, бирор киши дуо қилиб, қолганлар омин қилсалар, бомдоддан аввал кўришмаган бўлсалар, бундан суннатни адо этишни кўзлаган бўлсалар ҳам мумкин эмасми? Шу саволга тўла жавоб олишда ёрдам берсангиз, катта бир масжид жамоатининг саволига ечим топиб берсангиз, мамнун қилган бўлардингиз. Катта раҳмат ва яна бир бор узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Шариат итоат қилишдан иборат. Бир мисол, бир киши асрдан кейин мукаммал таҳорат олиб, риё бўлмсин деб уйнинг энг ичкарисига кириб йиғлаб-йиғлаб гафл намози ўқиса, бундай киши гуноҳкор ҳисобланади. Ўз ўзидан нега деган савол берилади, чунки  шариатимизда аср билан шом ўртасида нафл ўқилмайди дейилган. Бу инсон эса шариат айтганига бўйинсунмай ўз хоҳишига амал қилмоқда. Ваҳоланки сиз айтган дуо, кўриши ёки гуноҳлар тўкилиш қайдаю, қиём, сажда ва қироат каби фарзларни адо қилиш қайда. Бидъатда файз бўлмайди, у шайтоннинг васвасаси холос. Нафс баъзан инсонга шариатга хилоф бўлган ишларни чиройли қилиб кўрсатади. Аллоҳ таоло бу каби ишларни қоралаб Сомирий ҳақида ҳикоя қилиб:  قَالَ بَصُرْتُ بِمَا لَمْ يَبْصُرُوا بِهِ فَقَبَضْتُ قَبْضَةً مِّنْ أَثَرِ الرَّسُولِ فَنَبَذْتُهَا وَكَذَلِكَ سَوَّلَتْ لِي نَفْسِي۝ 96. У: «Улар кўрмаган нарсани кўрдим. Бас, расулнинг изидан бир сиқим олдим, сўнгра уни ташладим. Нафсим менга шундай қилишни хуш кўрсатди», – деди. (Тоҳа сураси).
Одат ва зарурга айлантирмасдан кишилар намоздан кейин ташқарида сўрашишларини зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:09 | Савол-жавоблар | 163 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar