Бир нечта савол

Ассалому алайкум! Аллоҳ, сизлардан рози бўлсин. Бужитерия бизнинг мазхабда тақиш мумкин эмаслиги хақида сизлардан ўқиб билдим. Бу хақида яқинларимга айтсамлар улар сабабини сўрашди ва хамма тақишини такидлашди. Айтингчи шунга оид хадис ёки маълумот борми? Энди бужитерияларимни ташлаб юборишим керакми? 2). Келин бўлиб тушган хонадонимда ваннахона ва хожатхона битта. Фарзандим кичкина уни ювинтирвотганимда гапириб юборяпман. Унитазни устини ёпиб қўйиб гапираверсам бўладими? 3). Қайнотам кир совунда идиш товоқ ювиш макрух дедилар. Шу тўғрими? Саволларим беъмани булса узр сўрайман. Ёрдамингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! 1). Темир тақинчоқ дўзах аҳлининг тақинчоғи мисда эса бутларнинг ҳиди бор бўлгани учун ҳанафий мазҳаби уламолари шуларни тақиб юришни макруҳи таҳримий дейишган. عن بُرَيْدَةَ رضي الله عنه، أَنَّ رَجُلًا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ حَدِيدٍ فَقَالَ: " مَا لِي أَرَى عَلَيْكَ حِلْيَةَ أَهْلِ النَّارِ" فَطَرَحَهُ، ثُمَّ جَاءَهُ وَعَلَيْهِ خَاتَمٌ مِنْ شَبَهٍ ـ نحاس أصفر  فَقَالَ: " مَا لِي أَجِدُ مِنْكَ رِيحَ الْأَصْنَامِ" فَطَرَحَهُ، قَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ أَتَّخِذُهُ؟ قَالَ: " مِنْ وَرِقٍ، وَلَا تُتِمَّهُ مِثْقَالًا" أخرجه النسائي وأبو داود  Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Темир узук таққан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келди. Шунда у зот: "Негадир сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўряпман-а”, дедилар. бас у тақишни тарк қилди. Кейинроқ сариқ мисдан узук тақиб келди. Шунда у зот “Негадир сендан бутнинг ҳидини сезаяпман-а”, дедилар. Бас у тақишни тарк қилди. Ҳалиги киши: “Нимадан узук тақсам бўлади?”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кумушдан, вазнини бир мисқолга етказмагин”, дедилар”.
Насоий ва Абу Довуд ривояти. Эркаклар учун тақинчоқлардан фақатгина узук жоиз. У ҳам бўлса кумуш бўлиши шарти билан. Бошқа, метал ёки пластик ёки мато ёки тери каби нарсалардан ясалган тақинчоқлар ҳалол эмас.
“Жавҳара” китобида : “Темир, мис, қўрғошиндан узук тақиш эркак ва аёллар учун макруҳ(таҳримий)” дейилган.
“Фатавои Ҳиндия” китобида : “Аёллар зийнат учун сочларига темир, мис, қўрғошин кабилардан ясалган тақинчоқларни тақиши жоиз. Улардан ясалган билакузукни тақиш ҳам жоиз” дейилган. 2). Бўлади.
3). Шариатимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:09 | Савол-жавоблар | 147 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar