Есак ҳалол бўладими?

Ассалому алайкум! Зикр аҳлидан сўранг каналида чўчқани юнгидан қилинган шёткаларда нонга сут суриб нон ёпишади дуолар қабул бўлмаётгани шундандир дейилган. Шу нонларни есак бўладими, улар харом эмасми? Буханка нонларда ҳам шундайми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аллоҳ таоло чўчқани ҳаром қилган бўлса, қандай қилиб у теккан нарсани ейиш мумкин?! Буханкага теккан тегмаганини ишлаб чиқарувчилардан сўрайсиз. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:12 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar