Қуръонни ҳақ эвазига ўқитиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингиз зиёда бўлсин. Қуръондан илм ўргатаётган устозлар бунинг эвазига маълум миқдорда ҳақ олсалар мумкинми? Эшитишимча Аллоҳнинг каломини пулга сотиш гуноҳ экан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қуръон тиловат қилиб савобини сотиш жоиз эмас. Масалан фалонча пул берсангиз Қуръонни хатм қилиб марҳумингизга бағишлаймиз – дейиш жоиз эмас. Фуқаҳоларимиз бошқа илмларни ўргатишда жоиз бўлганидек, Қуръонни таълим бериш учун ҳақ олишга ижозат берганлар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:48 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar