Қарзни сўрамасам гуноҳкор бўлмайманми?

Ассалом алайкум! Устозлар, мeн дўстимга қарз(камроқ миқдорда) бeргандим ва бу қарзни қайтариш дўстимнинг эсиндан чиқиб кeтган. Лeкин мeни эсимда сўраганим йўқ. Шунинг учун мeн гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар олиш умидингиз бўлса сўранг. Умидингиз бўлмаса кечиб юбориб савобини олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:29 | Савол-жавоблар | 160 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar