Нафақа пули

Ассалому алайкум! Нафақа яъни пeнсия пули ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бунинг ҳам бир неча сурати бор. Ногиронлиги туфайли ёрдам пул бўлса жоиз. Ишлаб давлатга ўтказиб қарз қилиб қўйган бўлса берган қарзининг миқдоричасини олиш жоиз. ишламасдан номи ишлаб турганларнинг нафақа олишлари, ногиронлиги давлат томонидан белгиланган шартларга тушмасдан туриб нафақа олишлари ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:29 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar