Пулини бериш керакми?

Ассалому алайкум! Онам бемор пайтларида давлат касалхонасида ишлайдиган шифокорга кўринган эдилар. Шифокор ташхис қўйганидан кейин мана бу дориларни ичинг деб бир қанча қутида таблеткалар бериб, шунча пул бўлади деб нархини айтибди. Онам ёнларида унча пул йўқлигини айтсалар, майли даволанаверинг, кейинги келганингизда пулини келтирарсиз деган. Таблеткалар ўша касалхонадаги беморлар учун ажратилган текин дорилардан бўлса керак. Пулини бериш керакми? Агар “пулини тўланг жавобини ўзи беради” десангиз шу захоти тўлайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз аввало текинга берилиши ёки берилмаслигини ўрганинг. Текинга берилса унга пулини беришни ҳожати йўқ. Таҳмин билан иш тутманг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:32 | Савол-жавоблар | 141 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar