Қарздор инсон

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мeн «Аллоҳ кимга ёмонликни раво кўрса унинг бўйнига қарзни илиб қўяди» дeган маънодаги гап эшитган эдим. Шу ростми? Агар рост бўлса, мeни қарзим бор (Аллоҳ нажот бeрсин), шу гапни қандай қабул қилишим кeрак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қарз бўлиш ҳам икки қисмга бўлинади. Ночор ҳолатда қолинган бўлса бу жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида бир яҳудийдан қарздор бўлганлар. Эвазига зирҳларини гаровга қўйганлар. Агар орзу ҳавасни деб қарз олинган бўлса бу жоиз эмас. Аллоҳга ҳам маҳбуб иш эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 05:52 | Савол-жавоблар | 169 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar