Тортиб олинган молни сотиб олиш
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда МИБ ташкилоти орқали халқнинг камунал тўловларидан қарздорликлари катта миқдорда бўлганларнинг мол мулкларини мусодара қилишмоқда бундан ташқари банк сохасида ҳам бирор бир нарсага инсонлар кредит олишади ва пулини тўлолмай қолади шунда банк олинган нарсани тортиб олиб мусодара қилади иккала холатда хам мол мулк эгалари норози бўлиб беришади. Шу мусодара қилинган мол мулкни сотиб олса халол бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда қодир бўлатуриб тўламай юрган бўлса ва қарзларни нақд шаклда бермаса, қарз миқдорича эвазига олинган нарса ноҳоқалик билан бўлмаган бўлса уни олиш мумкин. Бунда эҳтиёт бўлиш афзалроқ. Чунки инспекторлар кўп ҳолатларда ноҳақдан қарзга киритганлари ҳам кўп. Бундай ҳолатда улардан тортиб олинган нарсани шаръан сотиб олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 05:58 | Савол-жавоблар | 180 | Долзарб саволлар