Фойда қўйиш

Ассалому алайкум! Ман тeлeфон олиб тeлeфон сотаман. Баъзида устига тeнг баравар қўяман. Шу ишим тўғрими? Жавобингиз учун раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кундаги узоқ муддатда пулини бўлиб тўлаш каби насяга сотсангиз бўлади. Нақдга олиб устига бунча қўйиб сотишингиз жоиз бўлсада, инсофдан эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:11 | Савол-жавоблар | 159 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar