Қурилишдан топилган пул ҳалолми

Ассалому алайкум! Дўстимни саволи бор эди: Қурилишда давлат томонидан бино қуриш учун тендер эълон қилинади, биз тендерга қатнашиш учун сарфланадиган сарф харажатлар материаллар нархи, иш ҳақи, смета хужжатларини тайёрлаймиз, тендерда ютиб чиқсак сарф харажатларга кетадиган маблағдан арзонроққа уйни қуриб битказишади, масалан бино учун 600 000 000 кетади деб сарф харажатлар смета хужжатларини тайёрласак, бинони 520 000 000 сўмга қурса, қолган 80 000 000 сўм қурувчига ҳалолми? смета ҳужжатларда иш ҳақи 1м2 учун 15 000 берсак, қурувчи арзонроққа гаплашади 1 м2 учун 11 000 сўмдан бераман деб ёки қурилиш учун семент 800 сўмдан олинади десак сементни 700 сўмдан олса бўлади, қолган материалларда хам шу аҳвол. баъзида сарф харажатлар нарх наво кўтарилишини хисобига қурувчи хам зиён кўриши хам мумкин. лекин қурувчига бинони қуриб бергани учун алоҳида меҳнат хаққини берилади. бу 80 000 000 сўм материаллардан ва иш ҳақларидан ортиб қолади бу пул ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уйнинг сифати сметада келишилган нархга лойиқ бўлиши керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 06:24 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar