Намозга қарши

Ассалому алайкум! Ҳурматли биродарлар, ота-она ибодатга қарши бўлса уларга қандай қилиб тушунтирсам бўлади? Ёки уйдан чиқиб кетганим маъқулми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уйдан чиқиш ҳам керак эмас, тушунтириш ҳам керак эмас. Гўзал хулқ билан ибодатда давом этавериш керак. Нима бўлганда ҳам сиз гўзал ахлоқ ва одоб билан уларга муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:12 | Савол-жавоблар | 153 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar