Намоздан эр устун турадими?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен беш махал намоз ўқийман. Яқинда бир йигит билан танишдим. У Бухородан мен Гулистондан. У менга турмуш қуришни таклиф қилди, бахтли қилишни ваъда қилди, мен рози бўлдим. У йигит харбий экан, мазаси қочиб кўричак бўлиб қолди. Ҳозир ҳам касалхонада, уйдагилари уни кўргани келаётганда Самарқанд йўлида авто ҳалокатга учраб касалхонага тушиб қолди ва совчи бўлиб келмоқчи бўлган онаси уёққа кетди. Шу орада телефон орқали гаплашиб турдик ва гап орасида мен намоз ўқишимни айтгандим, бошида индамади. Энди эса “ўқимийсан, ўтиришларга бирга борсак ичкилик узатишса ичишинг керак” деди. Мен “ундай қилмайман” десам “мен нима десам шу бўлади” деди. “Унда мени унутинг” деб воз кечдим. Бой оиладан ва динимиздан хабари йўқлиги учун ҳамма айтганимни қилади деб ўйлади. Уларни оиласида ҳатто аёллар ҳам ичар экан. Шундай оилага келин бўлиш мумкинми? Бахт ва бойликни деб намоздан юз ўгириш, ароқ ичиш катта гуноҳку. Мен тўғри иш қилдимми? Ёки бахт учун курашайми мен биринчи турмушимдан ажраганман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه) Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлўққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:59 | Савол-жавоблар | 150 | Оила ва турмуш