Хайри эҳсон

Ассалому алайкум! Мени ота-онаам ғафлатда, гуноху маъсиятларда ботиб юришибди. Қўлимдан келганча тушунтиряпман, масжидларда жамоатлардан дуо сўрадим, эхсонлар қилиб ортидан сўраяпман, ҳар кун намозларимдан кейин Аллоҳга дуо қилиб сўрайман, фойдаси бўлмаяпти. Ҳидоят Аллоҳдан экан бир хил ишларидан қаттиқ ранжиб улардан кўнглим қоляпти. Сизлар хам дуо қилингизлар илтимос.
2). Бир инсон масалан масжидга ёки бирон қариндошига эхсон қилса ва орқасидан дуо талаб қилса қилган эхсонига путур етадими? Қандай қилса Аллоҳ рози бўлади?
3). Бир биродар сўряпти агар болалар уйига эхсон қилса у ердан далолатнома деган қоғоз бераркан. Шу қоғозни олса риё бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ ҳидоят қилсин. 2). Фақат дуо олиш учунгина эҳсон қилиш нотўғри. Чунки дуо қилиш ибодат бўлиб, бу ибодатга ижарага олиш ёки ҳақ тўлаш деган нарса шариатимизда йўқ. Аллоҳнинг розилиги учун эҳсон қилинса, эҳсон олганлар улар ҳаққига дуо қилса зарари йўқ. 3). Нима учун уни олади? Агар хайрия қилгани учун қоғоз бўлса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:16 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar