Уй олиш масаласи
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илмингиз зиёда бўлсин. Уй олмоқчи эдик, омоқчи бўлаётган уйимизни эгаларининг ўғли қамалган, қарзлари бор, қийналиб қолишган. Шу инсонларни уйини олишда кароҳият йўқми? Иши юриб турганларни уйини олиш кeрак дейишди одамлар, лeкин авлодлари яхши инсонлар эди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Муҳтож бўлиб сотишга мажбур бўлган кишиларнинг уйини муҳтожлиги ва сотишга мажбурлигидан фойдаланиб асл нархидан камайтириб олиш жоиз эмас. Асл нархига, балки уларни муҳтожлигини кўриб қимматроғига сотиб олиш комил мўминликнинг аломатидир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:40 | Савол-жавоблар | 181 | Молия ва тижорат