Аср намозидаги ҳолат

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аср намозини адо этгани жамоатга рукудан сўнг қўшилдим. Фарз намозининг 4-ракати экан. Мен 4-ракатни ўқидим деб, қаъдадан кейин 3 ракат ўқиб намозни тугатдим.  Намозни ўқиб тугатганимдан сўнг, 4-ракатни рукусигачам улгурмадимку, 4 ракат ўқишим керак эдику деган хаёл келиб қолди. Савол: ушбу холатда ўқилган намозим тўғри ўқилганми? Агар нотўғри ўқилган бўлса қазо қилиб ўқиб ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рукуъдан қайтгандан кейин қўшилган бўлсангиз ўша намозни қайта ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:41 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar