Замонавий қимор ўйинлари хақида

Ассалому алайкум! Ҳозирги пайтда 1хбет ва шунга ўхшаш қимор ўйинлар кўпайиб кетти. Ва бу ўйинларни ўйнаш харом ва унинг пулини истемол қилиш хам харом дейилган бизнинг динимизда. Агарда ўша қимор ўйинидан олинган пулни илимга ва билимга сарфласахам харом бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ҳаром бўлади. Ҳаромдан топилган маблағни эҳсон, савоб ишларга сарфлаб бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло пок ва фақат пок нарсани қабул қилади. Бундай маблағлари савоб умид қилмай фақир-мискинларга садақа қилинади, ҳаромдан қутулиш учун. Валлоҳу аълам!  

25 Май 2022, 15:53 | Савол-жавоблар | 171 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar