Қийиндек туюлади
Ассалому алайкум! Жуда бошим қотмоқда. Қиёматда мен қилган савоб амалларим ғийбат қилганларим учун бировга ўтиб кетса, қарзларни узолмай қолсам унга қандай жавоб бераман? Аллоҳ таолони рози қилолмайман жаннатга киролмайманми деб ўйланиб қоламан. Дўзахга тушмасдан жаннатга киришни хоҳлайман, лекин бу жуда мушкулдек туюлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қоринни тўйғазиш учун ширин таомни чайнаш керак бўлганидек жаннат учун ҳам бироз гуноҳлардан сақланиб ҳам қатъиятлик бўлиш керак. Жаннат амалини қилиш қийиндек туюлса ҳам, аслида жуда ҳам осон ишдир. Фақат ҳаракатдан тўхтамаслик ва давомли тарзда солиҳ амалда бўлиш лозим. Гуноҳлардан ўзини тийиш энг улкан амаллардандир. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:46 | Савол-жавоблар | 132 | Долзарб саволлар