Бола пулидан эхсон

Ассалому алайкум! Мени 3 та фарзандим бор Алхамдуллилах. 3-фарзандим 4 ойлик. Шу фарзандим учун давлат томонидан бола парвариши учун пул ажратиб беришди 2 ёшгача оламан шу пулни. Мен шу пулдан хар ой 50 минг сўм хайрия жамғармаларига ўтказсам бўладими? Ўзимиз жа бой яшамимиз, ўртахол оиламиз. Мен шундай қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз уни ўтказишга ҳаққингиз йўқ. Ўша пулларни тўплаб сақлаб қўйинг ва ўша пулга болангизни пуллик, юқори даражали мактабларда ўқитинг. У пул сизники эмас боланики, хоҳлаган нарсангнизга ишлатишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 144 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar