Уламолар деб
Ассалому алайкум! Олим деб кўп нарсани билганни айтадими ёки билганига амал қилганними?
2). Ман зулхижжа ойи рўзасини тутишда ниятни қазо ва нафл рўзани ният қилиб тутсам бўладими?
3). Қуръон ўқигандан кейин ортидан дуо қиламан. Дуо бошлашдан олдин ўзингни каломинг ҳаққи ҳурмати деб Аллоҳ азза ва жалладан сўрасам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Фатир” сурасида марҳамад қилади: إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاء إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ 28. Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар. Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир. Аллоҳ таолонинг қудратини ҳис этиб, яратилган нарсалардан ибрат олиб, уларнинг яратувчиси борлигини англаб етиб, ақли билан Аллоҳни топган ва Ундан қўрққан одамгина олим ҳисобланади. Аммо мазкур махлуқотларнинг тарихи, тузилиши, таркибидаги моддалари, хусусиятлари ва бошқа турли маълумотларини тўлиқ ўрганиб, уларни яратган Аллоҳни танимаган ва ундан қўрқмаган одам ўта жоҳил ҳисобланади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Илм гапнинг кўплигида эмас. Илм қўрқишнинг кўплигидир», – деган эканлар. Имом Ҳасан Басрий: «Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир», – деб туриб, «Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар» оятини тиловат қилар эканлар. «Албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир». Аллоҳ ҳар нарсадан ғолибдир. Нимани хоҳласа, қила олур. У ўта мағфиратли Зотдир. Вақтида ибрат олиб, ўзини таниганларни мағфират этади. Борлиқдаги нарсалардан ибрат олиш ҳақидаги бу гаплардан сўнг Аллоҳ юборган ваҳийдан ибрат олиш, унга эргашиш ва амал қилиш ҳақида сўз кетади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). 2). Қазони ният қилсангиз ўз-ўзидан ўша кунларда рўза тутганнинг савобига ҳам эга бўлсиз. 3). Аввало шуни яхши билиш керакки, Аллоҳнинг зиммасида ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун баъзи уламоларимиз ҳаққи сўзининг ўрнига ҳурматини васила қилишни афзал деб билганлар. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:55 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар