Сотадиган молимиздан закот

Ассалому алайкум! Биз болалар кийим-кечак савдоси билан шуғуланамиз. Закотимизни болалар уйига кийим-кечакдан берсак бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир боланинг ўзига мулк қилиб берсангиз бўлади. Яна шуни билиш керакки, ўша болалар уйидаги балоғатга етмаган болаларнинг ота-оналари тирик бўлса, бой бўлмасликлари шарт. Чунки бойнинг балоғатга етмаган болаларига закот бериш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:18 | Савол-жавоблар | 131 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar