Қазо қадарданми
Ассалому алайкум! Мусулмон банда қазо ва қадарга иймон келтириши яни яхшилик хам ёмонлик ҳам Оллоҳдан деб билиши керак экан.Бандани кимга уйланиши ҳам қазо ва қадардан бўладими,ёкий ихтиёр хам берилганми яний ўзи хохлаганига уйлана оладими,гап шундакий уйланишда истихора намоз ўқиб Худодан тоғри йўл кўрсатишини хайрлисини беришини сўраб дуо қилардим,унаштирилгандан кейин тўйгача бўлган вақтда ҳам ўқидим кўнглим бўлмай қиз ёқмай қолди,ёқмаётганини катталарга айтдим яхши бўлади бунақа холат хамада бўлади бўлиши табиий деб эрибор беришмади.Яхши бўлади деб умид қилдим.Бизни бутун оиламизни нимадир шошошилтирарди (шайтон шошилтирдими деб ўйлайман гоҳида) хамма қандайдир уйқу холатидамиди тушунмайман,лекин тўйни тўхтатишга куч тополмадим ичимдагини айтиб қаттиқ туриб олишга қандайдир куч тўсқинлик қилди,ўзим хохламаган холатда қандайдир куч мени тўй бўлишига ундаб борди,журъат қилолмадим,тўхтатолмадим.Хозир хаётим яхшимас кўнгил қўёлмаяпман.Катталарга билдирганимда улар беэтибор бўлиб шу сабаб хатога йўл қўйдикми ёкий бу иш қазо ва қадарда бўганмикен ё ўзимни хатойим бўлдими деб кўп ўйлайман.Қазо ва қадар хамма ишга боғланганми ёкий инсон бошқаларнинг сабабидан адашиб хато тақдирга йўл қўядими,мажбурлаб уйлантиришганиниям кўрганман уям қазо қадарданми ёкий инсон хатосими.Шу саволларга жавоб тополмай қийналаман.Кўнглим таскин топиши учун қазо ва қадар хақида ва сизларга баён қилган нарсаларим хақида манга тушунтириш беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хато қизда эмас. Ўзингиз бир ишни уддасидан чиқолмайдиган эркаклигингизда. Одамлар ғайридинни исломга чақириб, энг муттақий аёллар даражасига кўтарилишига сабачи бўлишмоқда. Қасам ичиб айтаман дунёни энг гўзалига уйлансангиз ҳам эртаси куни кўчага чиқсангиз бошқа аёл кўзингизга ундан чиройли бўлиб кўринади. Ёки хотинингизни қайсидир бир айби кўзингизга кўринишни бошлайди. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 07:33 | Савол-жавоблар | 152 | Турли саволлар