Илм олишдаги шартлар
Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, алхамдулиллах ёшим 44 га етди. Хаётдаги кўрган холатларим туфайли Фароиз илмини чукур ўрганишни ният қилдим. Чунки одамларимиз мерос қолдириш ва васият масалаларида деярли маълумотлари йўқлиги сабабли урф-одат буйича мерос таксимлашмокда ва бу бир-бирини хакини еб кетишларига сабаб бўлмокда. Ниятим, якин танишларим, кариндошларимга ушбу илм асосида тушунча бериш ва уларнинг мерос таксимотига Аллоҳ йулида ёрдам беришдир. Олий маълумотлиман, иктисодий билимим бор, 22 йилдан буён турли хисоб-китоб ва тижорат сохаларида ишлаб келаман. Лекин махсус диний илмим йўқ ва араб тилини ўрганмаганман. Шу сабабли сизлардан масалхат сўрамоқчидим. Фароиз илмини маълум бир устоздан ўрганиш учун қандай илмларга эга бўлишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шу илмни биладиган одамни олдига бориб ўрганишингиз керак. Аллоҳ илмга бўлган рағбатингизни зиёда қилсин. Лекин сиз ўйлаганчалик содда эмас. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:33 | Савол-жавоблар | 150 | Таълим ва мутаъаллим