Қирот ва намоз ҳақида

Ассалому алайкум! Намозда зам сура учун Ясин ёки узунроқ сурани бошлаб, уни бўлиб-бўлиб тўрт ракатда ҳам зам қилиб ўқиб тугатсам бўладими?
2). Аёллар ҳам намозни қироат қилиб ўқиши кeракми? Агар қироат қоидаларини билмай нотўғри ўқиб қўйишдан қурқиб оддий талаффуз қилса ҳам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Сиз қироат деганда, махфий намозда ўзи эшитадиган даражада махфий қилиб тажвид билан Қуръон ўқишни, жаҳрий намозларда ёнидаги ҳам эшитадиган даражада тажвид билан Қуръон ўқишни тушунишингиз керак. Қироат намознинг фарзларидан биридир. Аёллар қироатни махфий, яъни ўзлари эшитадиган даражада қиладилар. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 166 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar