Рўзани иш сабаб очиш

Ассалому алайкум! Ресторанда ишлайман, мусофирчиликдаман. Худога шукур 4-кун рўза тутаятган эдим, иш сабаб рўзамни очишим керак бўлябди. Очсам каффорот бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! “Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирган ва ўзини мўмин деб охиратда Роббимнинг жамолини кўришни хоҳлайман, жаннатига киришни хоҳлайман” деган кишига ҳар қандай ҳолатда ҳам рўза тутиши фарз. Акс ҳолда юқоридаги даъвоси ёлғон бўлади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:37 | Савол-жавоблар | 149 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar