Кўчадаги ноқулайлик

Ассалому алайкум! Мен ўқишга ёки бирор жойга бормоқчи бўлсам автобус тўла ва тиқилинч бўлади. Табиийки номаҳрам йигитлар ҳам бўлади. Уларга тегиниб кетиш ўзимни ҳам ҳижолатга солади, таксида кетсам номаҳрам инсон билан ёлғиз кетишимга тўғри келади. Бундай вазиятда нима қилганим тўғри? 2). Эркак кишининг 1-аёли билан фарзандлари бўлса, 2-марта уйланганда 2-аёлининг ўз фарзандлари бўлса, отанинг ўз фарзанди билан ўгай фарзандлари бир бирига маҳрам ҳисобланадими? 1-аёлигачи ўгай фарзандлар маҳрамми? Жавоб учун олдиндан раҳмат, вақтизнгизни олганим учун узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Кудузи кунларда таксида юришингиз жоиз. чунки атроф ёруқ ва одамлар кўп бўлади, сиз ёлғиз қолган ҳукмда бўлмайсиз. 2). Маҳрам ҳисобланмайди. Ота бошқа хотинидан бўлган ўғлига кейинги аёлининг аввалги эридан туғилган қизини никоҳлаб бериши жоиз. Аёлга ўгай фарзандлар маҳрам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:45 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar