Ғуслнинг тартиблари ҳақида
Ассалому алайкум! Мeн ёшлигимда бир илми унча бунча бор одамдан ғусл қилишда айтиладиган ниятни сўрагандим. Яна яқинда бошқасидан сўрагандим, бошқача айтди. Саволим шуки ғусл қилишда қандай ният айтилади, қандай бошланади қандай тугатилади? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ғусл қилишда лафзлар билан ният шарт эмас. Покланиш хаёлингизга келишининг ўзи кифоя қилади. غَسْلُ فَمِهِ وَأَنْفِهِ وَكُلِّ الْبَدَنِ Ғуслнинг фарзи оғзини, бурнини ва бутун баданини ювишдир. Бу жумладан ғуслнинг фарзи учта экани англаб олинади: 1. Оғизни чайиш. Албатта, оғизни яхшилаб чайиш ғуслнинг фарзларидан бири экани ҳаммага маълум. Бусиз ғусл бўлиши мумкин эмас. 2. Бурунни чайиш. Бурунни яхшилаб тозалаб, муболаға ила чайиш ҳам ғуслнинг фарзи ҳисобланади. Рўзадор бурунга сув олишда муболаға қилмайди. 3. Баданнинг барча ерини ювиш. Бутун танани, бирор тукнинг остини ҳам қўймай, сув етказиб ювиш ҳам ғуслнинг фарзидир. Fуслнинг фарзлиги "Моида" сурасидаги қуйидаги оятдан олинган: وَإِن كُنتُمْ جُنُبًا فَاطَّهَّرُواْ «Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар» (6-оят). Бунда ювиш имкони бор барча жойни поклаш маъноси бордир. Аллоҳ таоло яна "Нисо" сурасида: وَلاَ جُنُبًا إِلاَّ عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّىَ تَغْتَسِلُواْ «Ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг). Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли», деган (43-оят). Ушбу икки оятда оғиз, бурун ва баданнинг барчасини ювиш маъноси бор. Унинг суннатлари эса икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг икки оёғини қолдириб таҳорат қилмоғи. Кейин баданига уч марта сув етказмоғи. Сўнгра сув тўпланган жойдан бошқа жойда икки оёғини ювмоғи. Узун ўрилган соч эгаси сочининг асли(ости)ни ҳўллаши кифоядир. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 07:37 | Савол-жавоблар | 142 | Долзарб саволлар