Одоб ахлоқ

Ассалому алайкум! Биринчи марта хосил берган дарах мевасини ёши улуг инсонлар емоқлиги керак деган гап бор. Бу нарса бидъатми?
Рўзада кечки томон чанқоқ бошлаганда хаёлимда оғиз очиш дуосини айтиб юборай дейман. Зарари йўқми? Сураларни ёдлаётганимда қайерга борсам хам қайтараверилади, ҳатто ҳожатхонада ҳам. Бунда гуноҳкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). “Қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бирор ҳадия ёки янги пишган мевани келтирилса, у зот мевани кўзларига суртар ва ўпиб туриб : “Аллоҳ аввалини кўрсатганингдек охирини ҳам кўрсатгин” дерлар ва ўша вақт ёнларида қандай бўлса ҳам бирор болача бўлса, унга берар эдилар”. Ибн Сунний ривояти. 2). Сиз имкон борича ҳаёлингизни ҳам назорат қилишга ҳаракат қилинг. Инсон хаёлидаги нарсага масъул бўлмайди. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:45 | Савол-жавоблар | 164 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar