Кимни айтганини қилай?

Ассалому алайкум Устозлар! Ёшим 17 да яқинда 18 га кираман. Абитуриентман. Намоз ўқишни уйдагиларга ўргатинглар десам “аввал ўқишга кириб келажагингни таъминла. Ўқишга киришинг билан ўргатаман” деди. Нима қилишга хайронман дарсдан унча бўшамайман. Уйдагиларни айтганини қилайми ёки ўзим мустақил ўрганайми? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб, намозни бошланг. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 07:52 | Савол-жавоблар | 142 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar