Бухоролик одам Бухорода намозни қаср ўқиши
Ассалому алайкум! 2020-йил 16-мартдаги карантин эълон қилинган ҳолат бўйича бизларни олийгиҳлардан уйимизга қайтариб юборишди (Тошкентдан Бухорога). Расмий манбалардан "карантин мудати 14 кун (ҳозича)" деб ўқидим. Биз тиббиёт олийгоҳида битирувчи курс бўлганимиз учун ва давлат имтихонлари арафаси бўлганидан бизларни яна Тошкентга имтихонлар учун қайтаришса керак деб уйга кетгандим(лекин қайтамасликка ҳам шубҳам бор эди). Ҳисобимда карантинг 14-куни яна душанба бўларди. Шу ҳолатда мен мусофир ҳукмида бўлармидим? 2. Мен ўзимни мусофир санаб намозларни қаср ўқиб юргандим (лекин иккиланиб юрардим) ва карантин чўзилиб кетгач намозимда хато борми деб шубҳага келиб қолдим. Агар хато йўл тутган бўлсам қаср ўқиб келган намозларми қайта ўқийманми? 3. Шу каби сафар муддати аниқ бўлмаса қандай йўл тутилади (100 км узоқга иши битгандан кейин уйга қайтишни ният қилсаю ишни қанча вақтда битишини аниқ билмаса)? Мусофир бўлган бўлмаганини?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1-2). Бухоро ўзингизни аслий ватанингиз бўлса ва ўша ерга қайтарилган бўлсангиз намозларни тўлиқ ўқишингиз керак. Ўз юртингизда қаср қилиб ўқиб қўйган бўлсангиз ўша ўқиганларингизни ҳамма фарз ва витрларини қайтадан қазосини ўқиб берасиз. 3). Унда қаср қилинади. Валлоҳу аълам!
8 Май 2022, 15:47 | Савол-жавоблар | 172 | Ибодатлар